ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Табрик матнида қайд этилишича, Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда улкан муваффақиятларга эришди, жаҳон майдонидаги нуфузи тобора ортиб бормоқда, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги кўплаб муҳим масалаларни ҳал этишга амалий ҳисса қўшмоқда.
“Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида жадал ривожланмоқда. МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш йўлга қўйилган. Ишончим комилки, биз бундан буён ҳам Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни барча йўналишларда ҳар томонлама ривожлантирамиз. Бу дўст халқларимиз манфаатларига, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадларига тўла мос келади”, - дейилган Россия президенти табригида.
Путин Ўзбекистон раҳбарига мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, мамлакатнинг барча фуқароларига фаровонлик ва равнақ тилади.