https://sputniknews.uz/20250901/putin-mirziyoev-mustaqillik-kuni-tabrik-51642370.html
Путин Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади
Путин Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
"Ишончим комилки, биз бундан буён ҳам Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни барча йўналишларда ҳар томонлама ривожлантирамиз. Бу дўст халқларимиз манфаатларига, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадларига тўла мос келади”, - дейилган Россия президенти табригида.
2025-09-01T09:16+0500
2025-09-01T09:16+0500
2025-09-01T09:16+0500
сиёсат
владимир путин
шавкат мирзиёев
мустақиллик куни
табрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/0c/47065159_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_8d4d75d07194ffa33ef64eb5615cdbce.jpg
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Табрик матнида қайд этилишича, Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда улкан муваффақиятларга эришди, жаҳон майдонидаги нуфузи тобора ортиб бормоқда, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги кўплаб муҳим масалаларни ҳал этишга амалий ҳисса қўшмоқда.Путин Ўзбекистон раҳбарига мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, мамлакатнинг барча фуқароларига фаровонлик ва равнақ тилади.
https://sputniknews.uz/20250829/istiqlol-bayram-yorqin-suratlar-51609852.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/0c/47065159_211:0:2942:2048_1920x0_80_0_0_819ca1385ea2bf87215d89c6e219fff2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир путин шавкат мирзиёев мустақиллик куни табрик ўзбекистон
владимир путин шавкат мирзиёев мустақиллик куни табрик ўзбекистон
Путин Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади
Путин бундан буён ҳам Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни барча йўналишларда ҳар томонлама ривожлантиришга ишонч билдирган.
ТОШКЕНТ, 1 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Табрик матнида қайд этилишича, Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда улкан муваффақиятларга эришди, жаҳон майдонидаги нуфузи тобора ортиб бормоқда, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги кўплаб муҳим масалаларни ҳал этишга амалий ҳисса қўшмоқда.
“Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида жадал ривожланмоқда. МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш йўлга қўйилган. Ишончим комилки, биз бундан буён ҳам Россия билан Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни барча йўналишларда ҳар томонлама ривожлантирамиз. Бу дўст халқларимиз манфаатларига, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадларига тўла мос келади”, - дейилган Россия президенти табригида.
Путин Ўзбекистон раҳбарига мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, мамлакатнинг барча фуқароларига фаровонлик ва равнақ тилади.