ТОШКЕНТ, 31 авг – Sputnik. Ўзбекистонда магистратурага қабул натижалари эълон қилинди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2025/2026-ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича my.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.
Талабгорлар натижаларни my.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.