ОТМга кириш тест синовлари натижалари эълон қилинди

© Sputnik/Рамиз БахтияровАбитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2025
Oбуна бўлиш
2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар ўз натижаларини My.uzbmb.uz ва my.uzbmb.uz сайтлари орқали билиб олишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Ўзбекистонда 2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари якунланди ва танлов натижалари расмий равишда эълон қилинди. Эндиликда абитуриентлар ўз натижаларини бир нечта қулай усулда билишлари мумкин.
1. My.uzbmb.uz сайти орқали натижаларни билиш.
Абитуриентлар my.uzbmb.uz сайтига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиш орқали ўз натижаларини кўришлари мумкин.
2. Mandat.uzbmb.uz сайти орқали натижаларни билиш.
mandat.uzbmb.uz сайтига кириб, абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда танлов натижаларини тез ва қулай топиш мумкин.
3. Тест натижалари қайдномаси орқали
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси тўғридан-тўғри олий таълим муассасаларига тақдим этилади ва абитуриентлар ушбу ҳужжат орқали ҳам ўз балларини билишлари мумкин.
Вступительные экзамены - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2025
Мактабдаги сўнгги 6 йиллик ўртача баҳолар тест синовлари баллига қўшилмайди
Янгиликлар лентаси
0