Мактабдаги сўнгги 6 йиллик ўртача баҳолар тест синовлари баллига қўшилмайди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВступительные экзамены
Вступительные экзамены - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.07.2025
Oбуна бўлиш
Президент фармони билан абитуриентлар шаҳодатномасидаги баҳолар имтиҳонда инобатга олинмайдиган бўлди.
ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. Ўзбекистонда мактабдаги сўнгги 6 йиллик ўртача баҳолар тест синовлари баллига қўшилмайдиган бўлди.

19 июль куни қабул қилинган президент фармони (ПФ-114-сонли) билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги "Олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига қўйилган баҳоларини инобатга олиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ўз кучини йўқотиши белгиланди.

2021 йилги қарорга кўра, 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб абитуриентларнинг шаҳодатномаларидаги сўнгги 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ўқишга киришда инобатга олиниши ва тўпланган баллга ўртача баҳо қўшиб берилиши керак эди.

Масалан, 130 балл тўплаган абитуриентга 3, 4 ёки 5 баҳо учун мос равишда 3, 4 ёки 5 балл қўшилиши режалаштирилганди. Бироқ ушбу тартибни жорий қилиш 2023 йилда 2 йилга кечиктирилган эди.

19 июлдаги фармон билан эса 2021 йилги ушбу қарор батамом бекор қилиниб, шаҳодатномадаги баҳолар имтиҳонда инобатга олинмайдиган бўлди.
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2025
Талабаларни қабул қилиш “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқлаштирилади
Янгиликлар лентаси
0