Мустақиллик байрамининг бош тадбирлари бугун бўлиб ўтади

Президент бугун Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишади.
Sputnik
Тошкент, 29 авг — Sputnik. Мустақиллик байрамининг бош тадбирлари бугун бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Хабарда айтилишига кўра, бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Шаҳидлар хотираси" хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этади ва "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўяди.

Кечқурун президент Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этади ва байрам табриги билан мурожаат қилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш ҳам режалаштирилган, дейилади хабарда.
Мустақиллик байрами сайиллари қаерда бўлади