Мирзиёев Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди

Мустақиллик монументи пойига гул қўйиш маросимида қатор жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мирзиёев мазкур монумент она Ватан, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш, қаҳрамон ўзбек халқи шарафига бунёд этилган буюк обида эканини таъкидлаган эди.
Мустақиллик монументи пойига гул қўйиш маросимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент администрацияси, Вазирлар маҳкамаси, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этди.
Аввалроқ Мустақиллик байрамининг бош тадбирлари бугун, яъни 29 август куни бўлиб ўтиши хабар қилинган эди. Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этади ва байрам табриги билан мурожаат қилади.
Мустақиллик байрами сайиллари қаерда бўлади