ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт саноат корхоналари уюшмаси бош менежери Худа ал-Бахши билан учрашди.
"Дунё" АА хабарига кўра, томонлар кувайтлик мебель ишлаб чиқарувчилар учун ярим тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва аксессуарларни Ўзбекистондан экспорт қилиш имкониятларини муҳокама қилишди.
Худа ал-Бахши текстиль, мебель ва электротехника соҳасида фаолият юритаётган уюшма аъзолари иштирокида давра суҳбати ташкил этишда амалий кўмак беришини билдирди.
Учрашув якунида Кувайт саноат корхоналари уюшмаси аъзоларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ҳамда юртимиз енгил саноат корхоналари вакилларининг Кувайтга бизнес-миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.