Хитой билан шаҳарсозлик соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади

Ўзбекистон ва Хитой қурилиш соҳасида инновацион технологияларни жорий этиш ва кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Хитой Халқ Республикаси Уй-жой, қишлоқ ва шаҳар қурилиш вазири Ни Ҳонг бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Учрашувда томонлар қурилиш, шаҳарсозлик соҳасидаги мавжуд ҳамкорлик ҳолатини таҳлил қилдилар. Мазкур йўналишда тажриба алмашинуви, илғор технологияларни жорий этиш ва кадрлар тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Шу билан бирга Марказий Осиё мамлакатлари иштирокида халқаро қурилиш ва шаҳарсозлик форумларини ташкил этиш ҳамда минтақавий миқёсдаги тажриба алмашинуви майдонларини яратиш каби йирик ташаббуслар илгари сурилди.
Министр строительства и жилищно-коммунального хозяйства встретился с министром жилищного, сельского и городского строительства Китая.
Ни Ҳонг Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик ислоҳот ва бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берди.

"Ўзбекистон билан шаҳарсозлик, коммунал хизматлар ва инновацион қурилиш технологиялари бўйича ҳамкорликни кенгайтиришда икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёрмиз", – дея таъкидлади Ни Ҳонг.

Сув хўжалиги вазирлиги давлат дастурини Хитой компанияси билан бажаришни режалаштирмоқда