https://sputniknews.uz/20250828/uzbekistan-china-qurilish-hamkorlik-kengaytirilish-51573560.html
Хитой билан шаҳарсозлик соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Хитой билан шаҳарсозлик соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хитой қурилиш соҳасида инновацион технологияларни жорий этиш ва кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди 28.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-28T13:47+0500
2025-08-28T13:47+0500
2025-08-29T12:54+0500
жамият
шаҳар
қурилиш вазирлиги
марказий осиё
форум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/1c/51572878_0:95:1280:815_1920x0_80_0_0_7a91dc481239761135c965166dd7e225.jpg
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Хитой Халқ Республикаси Уй-жой, қишлоқ ва шаҳар қурилиш вазири Ни Ҳонг бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.Учрашувда томонлар қурилиш, шаҳарсозлик соҳасидаги мавжуд ҳамкорлик ҳолатини таҳлил қилдилар. Мазкур йўналишда тажриба алмашинуви, илғор технологияларни жорий этиш ва кадрлар тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама этилди.Ни Ҳонг Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик ислоҳот ва бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берди.
https://sputniknews.uz/20250826/suv-vazirlik-davlat-dastur-xitoy-kompaniya-51522836.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/1c/51572878_105:0:1242:853_1920x0_80_0_0_4d3c0dfedfbc86a0f3aeb22f559646e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой ҳамкорлик қурилиш соҳаси шаҳарсозлик ва инновацион технологиялар қўшма лойиҳалар уй-жой ва шаҳарсозлик форуми марказий осиё
ўзбекистон хитой ҳамкорлик қурилиш соҳаси шаҳарсозлик ва инновацион технологиялар қўшма лойиҳалар уй-жой ва шаҳарсозлик форуми марказий осиё
Хитой билан шаҳарсозлик соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади
13:47 28.08.2025 (янгиланди: 12:54 29.08.2025) Ўзбекистон ва Хитой қурилиш соҳасида инновацион технологияларни жорий этиш ва кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди
ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Хитой Халқ Республикаси Уй-жой, қишлоқ ва шаҳар қурилиш вазири Ни Ҳонг бошчилигидаги делегация билан
учрашув ўтказди.
Учрашувда томонлар қурилиш, шаҳарсозлик соҳасидаги мавжуд ҳамкорлик ҳолатини таҳлил қилдилар. Мазкур йўналишда тажриба алмашинуви, илғор технологияларни жорий этиш ва кадрлар тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Шу билан бирга Марказий Осиё мамлакатлари иштирокида халқаро қурилиш ва шаҳарсозлик форумларини ташкил этиш ҳамда минтақавий миқёсдаги тажриба алмашинуви майдонларини яратиш каби йирик ташаббуслар илгари сурилди.
Ни Ҳонг Ўзбекистонда амалга оширилаётган йирик ислоҳот ва бунёдкорлик ишларига юқори баҳо берди.
"Ўзбекистон билан шаҳарсозлик, коммунал хизматлар ва инновацион қурилиш технологиялари бўйича ҳамкорликни кенгайтиришда икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёрмиз", – дея таъкидлади Ни Ҳонг.