Қайси вилоятда оилалар орасида ажралишлар кўрсаткичи энг юқори - таҳлил

Статистикага кўра, Ўзбекистонда ҳар 227 оиладан бири ажрашади. Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Сирдарё вилоятида - ҳар 167 оиладан бири ажрашади, пасти Қашқадарёда — ҳар 305 оиладан бири.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 10 244 241 та оила мавжуд. Бундан Миллий статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қўмитанинг расмий веб сайтидаги маълумотларга кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда жами 45 135 та оилалар ажрашган.
Ушбу маълумотларга асосланиб ҳисобланса, Ўзбекистонда ўртача ҳар 227 оиладан бири ажрашмоқда. Бу умумий оилалар сонига нисбатан 0,44 фоизни ташкил этади.
Ҳудудлар кесимида оилалар сонига қараганда ажрашишлар улуши қуйидагича:

Ҳудуд

Жами оилалар

сони

Ажрашишлар сони

Оилалар сонига нисбатан ажрашиш улуши

Нечта оиладан биттаси ажрашган

Сирдарё вил.

251415

1505

0,60%

167

Тошкент ш.

1011537

5913

0,58%

171

Aндижон вил.

946450

4781

0,50%

198

Тошкент вил.

913510

4570

0,50%

199

Наманган вил.

834796

4123

0,49%

202

Жиззах вил.

370967

1696

0,46%

219

Самарқанд вил.

1082846

4599

0,42%

235

Навоий вил.

307744

1258

0,41%

245

Фарғона вил.

1177396

4800

0,41%

245

Сурхондарё вил.

740005

2893

0,39%

256

Бухоро вил.

615418

2329

0,38%

264

Қорақалпоғистон Р.

499417

1755

0,35%

284

Хоразм вил.

580823

1924

0,33%

302

Қашқадарё вил.

911917

2989

0,32%

305

Шунингдек, Олий суд берган ахборотга кўра, 2024 йилда жами келиб тушган аризалардан: фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 32 217 та никоҳ бекор қилинган, 23 569 таси бўйича никоҳлар бекор қилинмаган, 5 832 таси кўрмасдан қолдирилган ва 2 225 та даъво бўйича иш юритилиши тугатилган.
Ўзбекистонда энг катта ва энг кичик оилалар қайси вилоятларда?