Ўзбекистонда энг катта ва энг кичик оилалар қайси вилоятларда?

© Sputnik / Бахром ХатамовМолодёжь Узбекистана
Молодёжь Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Оилаларда ўртача оила аъзолари сони Қорақалпоғистонда энг юқори -4 нафардан ортиқ, Тошкент шаҳрида эса энг паст -3 кишидан сал кўпроқ
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 10 244 241 та оила мавжуд. Бундан Миллий статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қўмитанинг аввалроқ эълон қилинган маълумотларига кўра, худди шу санада мамлакатнинг доимий аҳолиси сони 37 543 200 кишини ташкил этган.
Ушбу маълумотларга асосланиб ҳисобланса, Ўзбекистонда оила аъзоларининг ўртача сони тахминан 3,7 кишини, яъни қарийб 4 кишини ташкил этиши кўриниб турибди.
Шу билан бирга, статистик ҳисобда "оила" деганда, мустақил равишда ёки бошқа қариндошлари билан бир хонадонда яшашидан қатъи назар, ҳар бири алоҳида оила тушунилади.
Масалан, катта хонадонда ота-она ва уларнинг икки ўғиллари ўз оилалари билан яшаса, бу ҳолатда статистикада учта оила акс эттирилади.
Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда оила аъзолар ўртача сони

Вилоят

Жами аҳоли

сони

Оилалар

сони

Оила аъзолар ўртача сони

Қорақалпоғистон Р.

2029700

499417

4,16

Жиззах вилояти

1537600

370967

4,14

Қашқадарё вилояти

3639300

911917

3,99

Сурхондарё вилояти

2945500

740005

3,98

Самарқанд вилояти

4297500

1082846

3,97

Наманган вилояти

3131700

834796

3,75

Сирдарё вилояти

930800

251415

3,7

Aндижон вилояти

3461000

946450

3,66

Навоий вилояти

1094700

307744

3,56

Фарғона вилояти

4144700

1177396

3,52

Хоразм вилояти

2032400

580823

3,5

Тошкент вилояти

3108500

913510

3,4

Бухоро вилояти

2077000

615418

3,37

Тошкент шаҳри

3112800

1011537

3,077

Жизнь в Денау - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.08.2025
Ўзбекистонда пенсия ёшидаги аҳоли улуши камаймоқда
Янгиликлар лентаси
0