ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 137,6 трлн сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотлардан маълум бўлди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,7 % га ошган.
Уларнинг ҳудудлар кесимидаги улуши қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 27,7 %
Тошкент вилояти – 12,2 %
Бухоро вилояти – 6,7 %
Самарқанд вилояти – 6,4 %
Фарғона вилояти – 6,1 %
Қашқадарё вилояти – 5,6 %
Сурхондарё вилояти – 5,1 %
Наманган вилояти – 4,7 %
Андижон вилояти – 4,5 %
Хоразм вилояти – 4,4 %
Навоий вилояти – 4,3 %
Қорақалпоғистон Респ. – 3,4 %
Жиззах вилояти – 2,9 %
Сирдарё вилояти – 1,9 %