Ўзбекистон аҳолиси 38 млн кишига яқинлашди - қайси ҳудуд аҳолиси сони энг тез ўсмоқда?

Аҳолиси энг тез ўсадиган ҳудудлар — Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилояти, энг секин ўсадигани эса — Қорақалпоғистон Республикаси.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Ўзбекистонда 2025 йил 1 июль ҳолатига доимий аҳоли сони 37,9 миллион кишини ташкил этган. Бундан Миллий статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 % га кўпайган.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши қуйидагича:
Тошкент шаҳри – 2,3 %.
Сурхондарё вилояти – 2,3 %
Қашқадарё вилояти – 2,2 %
Наманган вилояти – 2,1 %
Самарқанд вилояти – 2,0 %
Фарғона вилояти – 2,0 %
Жиззах вилояти – 2,0 %
Андижон вилояти – 1,9 %
Сирдарё вилояти – 1,8 %
Тошкент вилояти – 1,8 %
Хоразм вилояти – 1,8 %
Навоий вилояти – 1,7 %
Бухоро вилояти – 1,5 %
Қорақалпоғистон Р. – 1,3 %
Ўзбекистонда энг катта ва энг кичик оилалар қайси вилоятларда?