Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Серебрянское ўрмон хўжалигида Украина Қуролли кучларини қуршаб олди

Россия қўшинлари Серебрянское ўрмон хўжалигида Украина ҳарбий хизматчиларини қуршаб олди, Украина ҳарбийлари Ямполь томон чекинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Россия қўшинлари Луганск Халқ Республикаси шимолидаги Серебрянское ўрмон хўжалигининг шарқий қисмидаги Украина Қуролли кучларининг 119-ҳудудий мудофаа бригадаси ҳарбий хизматчиларини қуршаб олди, деб хабар берди РИА Новости куч ишлатар тузилмалардаги манбаларига таяниб.
"Ғарб" гуруҳ қўшинлари ҳозирда Северский Донец дарёси йўналишида ҳаракатланиб, Украина Қуролли кучларининг 119-ҳудудий мудофаа бригадаси қолдиқлари тўлиқ қуршаб олмоқда.
Ҳужумга оғир ўт очиш тизимлари, йирик калибрли артиллерия ва зарба берувчи дронлар кўмак бермоқда.

"Украина ҳарбийлари аста-секин Ямполь томон чекинмоқда, баъзи бўлинмалар Северск йўналишида чекинмоқда," - дейилади куч ишлатар тузимлари вакили берган хабарда.

Аввалроқ РИА Новости Украина Қуролли кучларининг сафарбар қилинган ҳарбий хизматчилари ўзбошимчалик билан уларни тарк этиш мақсадида Серебрянское ўрмон хўжалигидаги ўз позицияларига ўт қўяётгани ҳақида хабар берган эди.

"Серебрянское ўрмон хўжалигида Россия ҳарбийлари ёриб ўтганидан сўнг Украина Қуролли кучлари учувчисиз учиш аппаратининг сара бўлинмаси - "Signum"ни фронт орти ҳудудларига ўтказган", - деб агентликка хабар берди чақирув белгиси "Шрам" бўлган "Ахмат" махсус кучлар батальони командири.

Серебрянское ўрмон хўжалиги Россия қўшинлари назорати остидаги Кременная шаҳридан бир неча километр узоқликда жойлашган. Ўрмон ҳудудининг бир қисми Россия Қуролли кучлари, бир қисми Украина армияси томонидан назорат қилинади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари Днепропетровск вилоятидаги Запорожское қишлоғини озод қилди