https://sputniknews.uz/20250826/russia-qoshinlar-ormon-ukraine-qurol-kuchlar-qurshov-51529204.html
Россия қўшинлари Серебрянское ўрмон хўжалигида Украина Қуролли кучларини қуршаб олди
Россия қўшинлари Серебрянское ўрмон хўжалигида Украина Қуролли кучларини қуршаб олди
Sputnik Ўзбекистон
Россия қўшинлари Серебрянское ўрмон хўжалигида Украина ҳарбий хизматчиларини қуршаб олди, Украина ҳарбийлари Ямполь томон чекинмоқда. 26.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-26T18:12+0500
2025-08-26T18:12+0500
2025-08-26T18:12+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
армия
ҳарбийлар
россия
украина
луганск халқ республикаси (лхр)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1f/29619382_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_3ceacdb9fcd2a270536ebdc18f95d22e.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Россия қўшинлари Луганск Халқ Республикаси шимолидаги Серебрянское ўрмон хўжалигининг шарқий қисмидаги Украина Қуролли кучларининг 119-ҳудудий мудофаа бригадаси ҳарбий хизматчиларини қуршаб олди, деб хабар берди РИА Новости куч ишлатар тузилмалардаги манбаларига таяниб."Ғарб" гуруҳ қўшинлари ҳозирда Северский Донец дарёси йўналишида ҳаракатланиб, Украина Қуролли кучларининг 119-ҳудудий мудофаа бригадаси қолдиқлари тўлиқ қуршаб олмоқда. Ҳужумга оғир ўт очиш тизимлари, йирик калибрли артиллерия ва зарба берувчи дронлар кўмак бермоқда. Аввалроқ РИА Новости Украина Қуролли кучларининг сафарбар қилинган ҳарбий хизматчилари ўзбошимчалик билан уларни тарк этиш мақсадида Серебрянское ўрмон хўжалигидаги ўз позицияларига ўт қўяётгани ҳақида хабар берган эди. Серебрянское ўрмон хўжалиги Россия қўшинлари назорати остидаги Кременная шаҳридан бир неча километр узоқликда жойлашган. Ўрмон ҳудудининг бир қисми Россия Қуролли кучлари, бир қисми Украина армияси томонидан назорат қилинади.
https://sputniknews.uz/20250825/russia-qurol-kuchlar-qishloq-ozod-51490614.html
украина
луганск халқ республикаси (лхр)
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1f/29619382_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_262ed9d6e9b042cc063160f400c699d5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия қуролли кучлари украина қуролли кучлари қуршов
россия қуролли кучлари украина қуролли кучлари қуршов
Россия қўшинлари Серебрянское ўрмон хўжалигида Украина Қуролли кучларини қуршаб олди
Россия қўшинлари Серебрянское ўрмон хўжалигида Украина ҳарбий хизматчиларини қуршаб олди, Украина ҳарбийлари Ямполь томон чекинмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Россия қўшинлари Луганск Халқ Республикаси шимолидаги Серебрянское ўрмон хўжалигининг шарқий қисмидаги Украина Қуролли кучларининг 119-ҳудудий мудофаа бригадаси ҳарбий хизматчиларини қуршаб олди, деб
хабар берди РИА Новости куч ишлатар тузилмалардаги манбаларига таяниб.
"Ғарб" гуруҳ қўшинлари ҳозирда Северский Донец дарёси йўналишида ҳаракатланиб, Украина Қуролли кучларининг 119-ҳудудий мудофаа бригадаси қолдиқлари тўлиқ қуршаб олмоқда.
Ҳужумга оғир ўт очиш тизимлари, йирик калибрли артиллерия ва зарба берувчи дронлар кўмак бермоқда.
"Украина ҳарбийлари аста-секин Ямполь томон чекинмоқда, баъзи бўлинмалар Северск йўналишида чекинмоқда," - дейилади куч ишлатар тузимлари вакили берган хабарда.
Аввалроқ РИА Новости Украина Қуролли кучларининг сафарбар қилинган ҳарбий хизматчилари ўзбошимчалик билан уларни тарк этиш мақсадида Серебрянское ўрмон хўжалигидаги ўз позицияларига ўт қўяётгани ҳақида
хабар берган эди.
"Серебрянское ўрмон хўжалигида Россия ҳарбийлари ёриб ўтганидан сўнг Украина Қуролли кучлари учувчисиз учиш аппаратининг сара бўлинмаси - "Signum"ни фронт орти ҳудудларига ўтказган", - деб агентликка хабар берди чақирув белгиси "Шрам" бўлган "Ахмат" махсус кучлар батальони командири.
Серебрянское ўрмон хўжалиги Россия қўшинлари назорати остидаги Кременная шаҳридан бир неча километр узоқликда жойлашган. Ўрмон ҳудудининг бир қисми Россия Қуролли кучлари, бир қисми Украина армияси томонидан назорат қилинади.