Мирзиёев Иорданиянинг олий нишони — "Ан-Наҳда" ордени билан мукофотланди

Иордания Подшоҳи давлат ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёевни олий даражадаги “Ан-Наҳда” (“Ренессанс”) ордени билан мукофотлади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг давлат ташрифи чоғида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни “Ан-Наҳда” ордени билан тақдирлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Президент бу мукофотни кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришдаги умумий саъй-ҳаракатлар ва Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Учинчи Ренессанс” асосларини яратишда ўзбек халқига бўлган ҳурмат сифатида қабул қилишлигини таъкидлади.
Иордания подшоҳи билан музокаралар натижасида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик кенгайтирилишига келишиб олинди.
Тадбир якунида президент яна бир бор подшоҳга мукофот учун чуқур миннатдорлик изҳор этиб, Иордания халқига тинчлик ва фаровонлик тилашини изҳор этди.
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди - рўйхат