Ўзбекистонда “Долзарб 10 кунлик” атроф-муҳитни тозалаш тадбирлари бошланди

25 августдан 5 сентябргача бутун Ўзбекистонда жамоат жойлари чиқиндилардан тозаланади; экологик маданият ёшлар орасида тарғиб этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Ўзбекистонда “Долзарб 10 кунлик” умумхалқ экологик акцияси бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.
Дастур доирасида 25 августдан 5 сентябргача бутун республика бўйлаб кўчалар, боғ-роғлар, хиёбонлар ва бошқа жамоат жойлари тартибга келтирилади.
Акция Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ўтказилмоқда. Таъкидланишича, тадбир президент Шавкат Мирзиёевнинг “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” доирасидаги фармони ҳамда “Ўзбекистон–2030” стратегияси вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади.
Маълум қилинишича, ўтган йили ўтказилган “Долзарб 10 кунлик” давомида республика бўйлаб 800 тамингдан ортиқ жамоат жойлари ободонлаштирилиб, 135 минг тоннадан ортиқ чиқинди йиғиб чиқарилган.
Бу йилги ташаббуснинг асосий эътибори чиқиндиларни йиғиш ва ҳудудларни тозалаш билан бирга, аҳолида, хусусан ёшлар орасида экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган. Шу мақсадда турли кўргазмалар, семинарлар ва экологик маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилади.
Чиқинди олиб кетиш вақти ва йўналишини онлайн кўриш мумкин бўлади