Чиқинди олиб кетиш вақти ва йўналишини онлайн кўриш мумкин бўлади

© Sputnik / Бахром ХатамовВывоз мусора
Вывоз мусора - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2025
Oбуна бўлиш
Президент чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш ва маҳаллага чиқинди техникаси ҳаракатини онлайн кўриш имкониятини яратиш вазифаларни белгилаб, янги заводлар қурилишини қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 15 авг – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Охирги уч йилда барча манбалардан 2 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди, ўтган йили Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.
Чиқинди корхоналари учун 1 минг 200 та янги техника олиб берилди, маҳаллаларда чиқинди майдончалари қурилди ва тармоқ иккиламчи хомашё манбаига айланди
Мамлакатда йилига 14 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади, аммо уларни қайта ишлаш энди 5 фоизга етди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по расширению переработки отходов
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по расширению переработки отходов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.08.2025
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по расширению переработки отходов
Чиқиндини ёқиш орқали энергия ишлаб чиқариш лойиҳалари қўллаб-қувватланмоқда. Хитойлик инвесторлар 6 та вилоятда шундай заводлар қураяпти. Тошкентда тиббиёт чиқиндисини ёқиб иссиқлик оладиган 2 та корхона ишга туширилди, Самарқандда 2 та, қолган ҳудудларда биттадан шундай завод қурилиши мўлжалланган.
Маиший чиқиндиларнинг тўртдан бири қоғоз, пластик, резина, шиша ва тўқимачилик қолдиқларига тўғри келади, уларни қайта ишлаб 1 триллион сўмлик маҳсулот олиш мумкинлиги, шунингдек, қайта ишланмайдиган қурилиш, кимё, электрон, техник ва саноат мойлари бўйича катта захира мавжудлиги айтиб ўтилди
Чиқиндини ташиб кетиш хизматлари аҳолини рози қиладиган даражада бўлиши учун маҳаллага чиқинди техникасининг келиш вақти ва ҳаракатини онлайн кўриш имкониятини яратиш вазифаси қўйилди.
Ижтимоий муассасалар ва маҳаллаларни чиқинди контейнерлари билан тўлиқ таъминлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилиши белгиланди. Аҳолида экологик маданиятни боғча ва мактабдан бошлаб шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.
Ўзбекистонда чиқиндини саралаб топширганларга пул тўланади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2024
Ўзбекистонда чиқиндиларни саралаб топшириш орқали пул ишлаш мумкин — видео
Янгиликлар лентаси
0