https://sputniknews.uz/20250826/ozbekiston-dolzarb-kun-atrof-muhit-51518325.html
Ўзбекистонда “Долзарб 10 кунлик” атроф-муҳитни тозалаш тадбирлари бошланди
Ўзбекистонда “Долзарб 10 кунлик” атроф-муҳитни тозалаш тадбирлари бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Дастур доирасида 25 августдан 5 сентябргача бутун республика бўйлаб кўчалар, боғ-роғлар, хиёбонлар ва бошқа жамоат жойлари тартибга келтирилади. Акция Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ўтказилмоқда.
2025-08-26T15:02+0500
2025-08-26T15:02+0500
2025-08-26T15:54+0500
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1e/48655531_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_1a501594fa4b6f873c69195f715bdb65.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Ўзбекистонда “Долзарб 10 кунлик” умумхалқ экологик акцияси бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.Дастур доирасида 25 августдан 5 сентябргача бутун республика бўйлаб кўчалар, боғ-роғлар, хиёбонлар ва бошқа жамоат жойлари тартибга келтирилади. Акция Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ўтказилмоқда. Таъкидланишича, тадбир президент Шавкат Мирзиёевнинг “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” доирасидаги фармони ҳамда “Ўзбекистон–2030” стратегияси вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади. Маълум қилинишича, ўтган йили ўтказилган “Долзарб 10 кунлик” давомида республика бўйлаб 800 тамингдан ортиқ жамоат жойлари ободонлаштирилиб, 135 минг тоннадан ортиқ чиқинди йиғиб чиқарилган.Бу йилги ташаббуснинг асосий эътибори чиқиндиларни йиғиш ва ҳудудларни тозалаш билан бирга, аҳолида, хусусан ёшлар орасида экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган. Шу мақсадда турли кўргазмалар, семинарлар ва экологик маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилади.
https://sputniknews.uz/20250815/chiqindi-yonalish-internet-51254916.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/03/1e/48655531_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_854cc5e93188f05f99a7d592fb1da75d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
долзарб 10 кунлик атроф-муҳитни тозалаш
долзарб 10 кунлик атроф-муҳитни тозалаш
Ўзбекистонда “Долзарб 10 кунлик” атроф-муҳитни тозалаш тадбирлари бошланди
15:02 26.08.2025 (янгиланди: 15:54 26.08.2025) 25 августдан 5 сентябргача бутун Ўзбекистонда жамоат жойлари чиқиндилардан тозаланади; экологик маданият ёшлар орасида тарғиб этилади.
ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. Ўзбекистонда “Долзарб 10 кунлик” умумхалқ экологик акцияси бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар қилди.
Дастур доирасида 25 августдан 5 сентябргача бутун республика бўйлаб кўчалар, боғ-роғлар, хиёбонлар ва бошқа жамоат жойлари тартибга келтирилади.
Акция Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ўтказилмоқда. Таъкидланишича, тадбир президент Шавкат Мирзиёевнинг “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” доирасидаги фармони ҳамда “Ўзбекистон–2030” стратегияси вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади.
Маълум қилинишича, ўтган йили ўтказилган “Долзарб 10 кунлик” давомида республика бўйлаб 800 тамингдан ортиқ жамоат жойлари ободонлаштирилиб, 135 минг тоннадан ортиқ чиқинди йиғиб чиқарилган.
Бу йилги ташаббуснинг асосий эътибори чиқиндиларни йиғиш ва ҳудудларни тозалаш билан бирга, аҳолида, хусусан ёшлар орасида экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган. Шу мақсадда турли кўргазмалар, семинарлар ва экологик маърифий тадбирлар ҳам ташкил этилади.