Гандбол бўйича Ўзбекистон қизлар терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади

Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Осиё чемпионатида ўз гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва шу тариқа келаси йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Тошкент шаҳридаги “Алпомиш” спорт саройида гандбол бўйича U19 ёш тоифасида қизлар жамоалари ўртасида ўтаётган Осиё чемпионати гуруҳ босқичи сўнгги, 4-тур доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга қарши майдонга тушди.
Қизғин курашда хитойликлар 29:25 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа Хитой “А” гуруҳида 1-ўринни, Ўзбекистон эса 2-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон қизлар терма жамоаси аввалги уч турда зафар қучиб, ярим финалга йўлланма олган эди. Регламентга кўра, ярим финалга чиққан 4 жамоа жаҳон чемпионатига йўлланма қўлга киритади.
Натижада, ҳам Хитой, ҳам Ўзбекистон қизлар терма жамоаси келаси йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бугун Тошкентда гандбол бўйича Осиё чемпионати бошланади