Бугун Тошкентда гандбол бўйича Осиё чемпионати бошланади

© Getty Images / Anchiy / Royalty-free/ Gettyimages.ru.Гандбольный Мяч
Гандбольный Мяч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2025
Oбуна бўлиш
Мусобақада ўзбекистонлик гандболчи қизлар келгуси йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашадилар.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрида 19 ёшли қизлар ўртасидаги гандбол бўйича Осиё чемпионати бошланди.

Унда қитъанинг энг кучли 8 жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради. Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳида Хитой, Хитой Тайпейи, Гонконг ва Ҳиндистон билан рақобат қилади.

Ҳамюртларимиз мусобақадаги илк учрашувини бугун Ҳиндистонга қарши ўтказади. Ўйин соат 18:30 да мусобақага мезбонлик қиладиган “Алпомиш” муз саройида бошланади.
Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги тақвими:
1-тур: Ўзбекистон – Ҳиндистон (20 август, 18:30)
2-тур: Ўзбекистон – Гонконг (21 август, 18:00)
3-тур: Ўзбекистон – Хитой Таипейи (24 август, 18:00)
4-тур: Ўзбекистон – Хитой (25 август, 18:00)
Маълумот учун, мазкур қитъа чемпионати келаси йил бўлиб ўтадиган U20 жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ҳам бажаради. Ярим финалга чиққан 4 жамоа жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.
Янгиликлар лентаси
0