Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия қўшинлари Днепропетровск вилоятидаги Запорожское қишлоғини озод қилди

Россия Қуролли кучлари яна бир аҳоли пунктини озод қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Россия Қуролли кучлари Днепропетровск вилоятида аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
"Шарқ" қўшинлари гуруҳи бўлинмаларининг қатъий ҳаракатлари натижасида Днепропетровск вилоятининг Запорожское аҳоли пункти озод қилинди,"- дейилади хабарда.
Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, ўткан кун мобайнида Россия армиясининг:
"Жануб" қўшинлари– Украина Қуролли кучларининг 175 нафар ҳарбий хизматчисини;
"Днепр" қўшинлари – Украина Қуролли кучларининг 60 нафар ҳарбий хизматчисини;
"Шимол" қўшинлари – Украина Қуролли кучларининг 165 нафар ҳарбий хизматчисини;
"Марказ" " қўшинлари – Украина Қуролли кучларининг 275 нафаргача ҳарбий хизматчисини;
"Ғарб" қўшинлари -Украина Қуролли кучларининг 215 нафар ортиқ ҳарбий хизматчиси йўқ қилган.
Бундан ташқари, Украина зирҳли машиналари, дала артиллерия қуроллари, FH-70155-мм гаубицуаси, электрон кураш радиостанцияларидан маҳрум бўлган. Россия ҳарбийлари Украинанинг учта қурол-яроғ омборини ҳам яксон қилган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳарбийлари Днепропетровск вилоятидаги Филия қишлоғини озод қилди