Барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади

2026–2028 йилларда тижорат банклари барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатгача кредит ажратади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Ўзбекистонда барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади. 19 август куни президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йилдан қуйидагиларни назарда тутувчи Туризмни ривожлантириш дастури жорий этилади, жумладан:
2026–2028 йилларда тижорат банклари томонидан барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда кредитлар ажратилади:
вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, туризмга ихтисослашган туман (шаҳар)ларда қурилаётган меҳмонхоналар учун – 30 млрд сўмгача;
бошқа ҳудудларда – 10 мдрд сўмгача;
ҳар йили сайёҳларнинг энг кўп эътиборини қозонган ва нуфузли халқаро платформаларда ижобий эътироф этилган жойлаштириш воситаларини аниқлаш ва тақдирлаш бўйича мукофот жамғармаси 1 млн долларга тенг танлов ўтказиш.
2026 йилдан давлат кўчмас мулкини ижарага бериш муддати 3 йилдан 5 йилгача оширилади.
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда эълон қилинган энг муҳим янгиликлар