Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда эълон қилинган энг муҳим янгиликлар

© Пресс-служба президента УзбекистанаВстреча Шавката Мирзиёева с предпринимателями
Встреча Шавката Мирзиёева с предпринимателями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2025
Oбуна бўлиш
Президент билан учрашувда тадбиркорлар учун келгуси йилдан молия ва солиқ соҳаларида қатор енгилликлар жорий этилиши маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Бугун Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар очиқ мулоқот ўтказди. Унда соҳани ривожлантиришга қаратилган бир қатор янги ва муҳим чора-тадбирлар айтиб ўтилди.
Ўзбекистонда хусусий секторда ўртача ойлик 5 миллион сўмга яқинлашди.
Ишчилар учун электрон ҳамён орқали “кунбай”ва “соатбай” маош тўлаш имконияти яратилади.
1 ноябрдан бошлаб тадбиркорларга барча мобиль иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код берилади.
Йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган барча тадбиркорлар 2026 йил 1 январдан бир хил — айланмадан 1 фоиз солиқ тўлашга ўтказилади.
Ишлаб чиқаришни шаҳар марказидан бўш ери кўп туманларга кўчирмоқчи бўлган тўқимачилик соҳасидаги тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача кредит берилади.
ҚҚСга ўтадиган корхоналар бир йил давомида фойда солиғи тўлашдан озод қилинади, ҳисоботида хатолик бўлса ҳам, жарима қўлланмайди, бухгалтерлар маошининг 5 миллион сўмгача қисми корхона тўлаётган солиқдан чегириб ташланади.
Солиқда хато ва камчиликлар аниқланган тадбиркорлар учун “амнистия” эълон қилинади. Уларга 1 ноябргача барча камчиликларни тўғирлаш имкони берилади.
Келгуси йилдан ер, мол-мулк, ижтимоий ва даромад солиқларини ҳисоблаш солиқчиларнинг вазифаси бўлади. Тадбиркорлар уларнинг ҳисоботига 5 кунда тузатиш киритиши мумкин бўлади.
Кичик бизнес учун солиқ ҳисоботи камчиликлари учун жарималар 3 карра камайтирилади.
2026 йилдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” мумкин бўлади. Бунда, тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг ўзида электрон рақамли имзо берилади, банкда ҳисобрақам очилади, хоҳишига кўра ижара шартномаси расмийлаштирилади, касса аппарати солиқ органида рўйхатдан ўтказилади ва шу йўналишга масъул давлат органларига хабарнома жўнатилади.
Кўчат, минерал ўғит, пойабзал, чорва озуқаси каби санитария, ветеринария, карантин назоратида бўлган 32 тоифадаги маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификати бекор қилинади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш тизими бутунлай трансформация қилинади. Энг нуфузли лабораториялар олиб келинади.
Энди, маҳсулотлар сифати бўйича “бозор назорати” тизимига ўтамиз. Бундан кейин назорат объекти тадбиркор эмас, балки бевосита маҳсулотни ўзи бўлади”, - деди Президент.
Мирзиёев проводит открытый диалог с предпринимателями - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2025
Тадбиркорлар учун молия ва солиқ енгилликлари белгиланди - Президент фармони
Янгиликлар лентаси
0