Тадбиркорлар учун молия ва солиқ енгилликлари белгиланди - Президент фармони
18:21 20.08.2025 (янгиланди: 19:33 20.08.2025)
© telegram sputnikuzbekistan / Медиабанкка ўтишМирзиёев проводит открытый диалог с предпринимателями

© telegram sputnikuzbekistan
/ Oбуна бўлиш
Янги қонунда тадбиркорлардан келиб тушган 15 мингга яқин мурожаатлар ўз аксини топган.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев бугун тадбиркорлар билан бўлиб ўтган V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида фармон имзолади.
Молиявий ресурслар ҳажми оширилади
2026–2027 йилларда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун жами 270 триллион сўм йўналтирилади.
Ундан тижроат банклари томонидан 250 триллион сўм кичик ва ўрта бизнес учун ажратилади.
Давлат бюджетидан – туман ва шаҳарларни ривожлантириш учун 6 трлн, драйвер лойиҳалар учун– 5 трлн, ЭИЗ ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш учун - 4 трлн сўм ажратилади.
Шунингдек, тадбиркорларга кредит ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини баҳолаш тизими такомиллаштирилиб давлат органларида шаклланган маълумотлар базаси асосида муқобил скоринг тизими жорий этилади.
Ташқи иқтисодий фаолият ва туризмни ривожлантириш чоралари
Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи айрим хўжалик субъектларга жарималар қўллаш ва ундиришга 2027 йил 1 январга қадар мораторий эълон қилинади.
2026-2028 йишлларда туризмни ривожлантириш дастури жорий этилади. Унда меҳмонхоналар қуриш учун тадбиркорларга ер участкалари бериш, ундар ернинг нархи даввлат улушига айланиши механизми жорий этилади. Тижорат банклари томонидан меҳмонхоналар қуриш учун 30 млрд сўмгача кредитлар ажратилади.
Солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чоралари
2026 йил 1 январдан ҚҚСга ўтган тадбиркорлар 1 йил давомида фойда солиғини тўлашдан озод этилади ва бухгалтерия харажатлари қисман қопланади.
2026 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк, ер, даромад ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини шакллантириш вазифаси солиқ органларига ўтказилади ва ушбу мажбурият солиқ тўловчилар учун бекор қилинади. Солиқ тўловчи шакллантирилган тўловларга 5 иш куни ичида зарур тузатишларни киритиши ҳуқуқи берилади.
2026 йил 1 январдан бошлаб сайёр солиқ текширувини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади, акс ҳолда текширув ноқонуний ҳисобланади.
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун жарима миқдори 10 бараваридан 3 бараварига туширилади, фуқаролар учун БҲМнинг 3 бараваридан 1 бараварига туширилади.