U20 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон курашчилари 6 та медаль қўлга киритди

U20 жаҳон чемпионатида Ўзбекистон курашчилари 2 олтин, 1 кумуш ва 3 бронза медаль қўлга киритишди. Шулардан бири Айтжан Халмаханов бўлиб, у карьерасида иккинчи бор жаҳон чемпионига айланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. 24 август куни Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Чемпионатнинг сўнгги кун беллашувларида юнон-рум кураши вакили Айтжан Халмаханов 63 кг вазн тоифасида олтин медаль соҳибига айланди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Финал беллашувида арманистонлик рақибини 12:2 ҳисобида таслим этган Халмаханов ўз фаолиятида иккинчи марта жаҳон чемпиони бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон спортчилари турли йўналишларда қуйидаги натижаларни қайд этди:
Юнон-рум кураши
Айтжан Халмаханов — олтин медаль (63 кг)
Аҳмад Кодиров — кумуш медаль (72 кг)
Фаёзбек Эшмирзаев — бронза медаль (67 кг)
Азимжон Соатуллаев — бронза медаль (82 кг)
Аёллар (эркин) кураши
Нигина Сабирова — бронза медаль (62 кг)
Эркин кураш
Шерзод Поёнов — олтин медаль (92 кг)
1 / 4

Шерзод Поёнов

2 / 4

Нигина Собирова

3 / 4

Фаёзбек Эшмирзаев

4 / 4

Ахмад Кодиров

Маълумот учун: Олимпия ўйинларида курашнинг икки тури — эркин ва юнон-рум йўналишлари бўйича мусобақалар ўтказилади. Қоидалар ўхшаш, аммо юнон-рум курашида рақибга белдан пастдан ҳужум қилиш ва оёқ билан ушлаш мумкин эмас.
Ўзбекистонлик ўсмирлар Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иккинчи ўринни эгаллади