Иордания подшоҳи Самарқандга келди

Иордания подшоҳини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг – Sputnik. Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25 август куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Самарқанд шаҳри аэропортида Иордания подшоҳини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7
Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага режалаштирилган. Бугун давлат раҳбарлари биргаликда қадимий Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилашади.
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади