https://sputniknews.uz/20250824/iordaniya-podshohi-tashrif-ozbekiston-51473953.html
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
Sputnik Ўзбекистон
Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. 24.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-24T19:06+0500
2025-08-24T19:06+0500
2025-08-25T09:46+0500
сиёсат
иордания
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/19/51476128_0:0:3026:1702_1920x0_80_0_0_2c4651403b5088db255830bbe02219ca.jpg
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Иордания Ҳошимийлар подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25-26 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, олий мартабали меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.Таъкидланишича, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилади.Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20250812/ozbekiston-iordaniya-imtiyozli-savdo-51197974.html
иордания
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/19/51476128_53:0:2784:2048_1920x0_80_0_0_a7658a6b3605732c3645019d49ba22a5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, иордания, ўзбекистон
сиёсат, иордания, ўзбекистон
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
19:06 24.08.2025 (янгиланди: 09:46 25.08.2025) Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Иордания Ҳошимийлар подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25-26 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
хабар берди. Маълум қилинишича, олий мартабали меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
“Саммит кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, кимё, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, кончилик ва бошқа тармоқларда кооперацияни йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.