ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Россия қўшинлари Днепропетровск вилоятидаги Филия қишлоғини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Марказ” қўшинлари гуруҳи бўлинмаси ҳужумкор хатти-ҳаракатлар натижасида Филия аҳоли пунктини озод қилди”, - дейилади хабарда.
Россия ҳарбий идораси маълумотларига кўра, Украинаи Қуролли кучлари “Марказ” қўшинлари ҳаракатлари ҳудудида 420 нафаргача ҳарбий хизматчини йўқотган.