Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

Биринчи биеннале 2025 йил 5 сентябрдан 20 ноябргача ташкил этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. 2025 йилдан бошлаб Бухоро шаҳрида ҳар икки йилда бир марта халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказилади. Президент тегишли қарорни имзолади.
Қарорга кўра, биеннале сентябрь-ноябрь ойларида бўлиб ўтади. Биринчи биеннале 2025 йил 5 сентябрдан 20 ноябргача ташкил этилади.
Таъкидланишича, мазкур тадбирни ўтказиш орқали Ўзбекистонни жаҳон маданий харитасидаги нуфузини ошириш кўзланган. Шу билан бирга, замонавий санъат, тарихий мерос, креатив иқтисодиёт ва туризм уйғунлигини таъминлаш режалаштирилган.
Биринчи биеннале ўтказиладиган 14 та маданий мерос объектини кўргазма ва тадбирлар, таълим ва тадқиқот, ижодиёт ва ишлаб чиқариш жараёнлари уйғунлашган креатив кластерга айлантирилади.
Жаҳонга машҳур уста-ижодкорлар томонидан 60 тадан кўп арт-объект, шу жумладан, инсталляцияларни яратиш, улардан Биеннале ўтказиладиган жойни бадиий безашда фойдаланиш ва уларнинг энг муносибларини дунё бўйлаб кўргазмаларда намойиш этилади.
Тадбир доирасида 30 нафардан ортиқ халқаро эксперт, куратор ва санъатшунослар иштирокида халқаро академик симпозиумни ўтказилади.
Чашмаи Аюб: Бухоро марказидаги муқаддас булоқ