Чашмаи Аюб: Бухоро марказидаги муқаддас булоқ

© Sputnik / Бахром ХатамовМавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Бухоронинг қоқ марказида Чашмаи Аюб мақбараси жойлашган - бу ерда пайғамбар Аюб ҳақидаги афсона жонланади, асрлар қаъридан шифобахш сув оқиб туради.
ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik, Баҳром Ҳатамов. Бухоронинг қадимий кўчалари лабиринтида, эски мақбаралар ва шаҳарнинг вайроналари орасида вақт тўхтагандек туюладиган бир макон бор. Бу — Чашмаи Аюб мақбараси бўлиб, форс тилидан таржима қилинганда “Аюб булоқчаси” деган маънони англатади.
Бу ерга фақат меъморий гўзалликни томоша қилиш учун эмас, балки қадим замонларда рўй берган мўъжизани кўриш учун ҳам келишади.
Афсоналарга кўра, қаттиқ қурғоқчилик даврида одамлар олдида Аюб — сабр-тоқат ва имони билан танилган пайғамбар пайдо бўлган. У ерга таёқ билан урган ва у ердан муздек, тоза сув отилиб чиққан. Бу булоқ ҳанузгача мавжуд ва маҳаллий аҳоли унинг шифобахш кучига ишонади.
© Sputnik / Бахром ХатамовМавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2025
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Мўъжизавий булоқ устига мақбара қурилган — призматик пойдеворга эга, икки гумбазли нафис бино. Унинг шакллари гўё уфқда сузиб юргандек кўринади, Шарқ эртакларини эслатади.
© Sputnik / Бахром ХатамовМавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2025
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
ХII асрда қурилган бу иншоот Қорахонийлар даври меъморчилигига оид белгиларга эга бўлиб, кейинчалик Амир Темур даврида Хоразм услубидаги безаклар билан бойитилган. Шунинг учун ҳам мақбара турли меъморий анъаналар уйғунлигининг ноёб намунаси ҳисобланади. Асрлар давомида у бир неча бор қайта тикланган, аммо муқаддас моҳиятини сақлаб қолган.
© Sputnik / Бахром ХатамовМавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2025
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Ичкарида бир неча таниқли шахслар, жумладан, 1022 йилда дафн этилган олим ва муҳаддис Хожа Ҳофиз Гунжорий ҳам қабри ҳам жойлашган.
© Sputnik / Бахром ХатамовМавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2025
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Бугунги кунда Чашмаи Аюб — бу нафақат муқаддас маскан, балки музей ҳам. Бу ерда қадимий керамик қувурлар, идишлар ва асбоб-ускуналарни кўриш мумкин, улар Бухоро воҳасида сув таъминоти тарихидан ҳикоя қилади. Ёндош залда эса нафис гиламлар намойиш этилади — улар минтақанинг турмуш тарзи ва санъат анъаналарини очиб беради.
© Sputnik / Бахром ХатамовМавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2025
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Саёҳатчи учун бу жой — оддий суратлар эмас, балки абадиятга тегиниш ҳам.
© Sputnik / Бахром ХатамовМавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2025
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Ташриф буюрувчилар учун фактлар: Чашмаи Аюб мақбараси Бухорода жойлашган.
Қачон қурилган: ХII аср, ХIV асрда кенгайтирилган.
Нималарни кўриш мумкин: мақбара, муқаддас булоқ, Сув музейи, Гиламлар кўргазмаси.
Эслаб қолинг: булоқ сувини ичинг ва тилак тиланг. Чашма Аюб мақбараси — бу оддий меъморий обида эмас, бу ўтмиш билан бугуннинг, эътиқод билан тарихнинг кўприги. Уни кашф этинг — ва мўъжизаларга очиқ бўлинг.
© Sputnik / Бахром ХатамовМавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2025
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Чашмаи Аюб мақбарасига асосий кириш жойи.
© Sputnik / Бахром ХатамовМавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.05.2025
Мавзолей Чашма-Аюб в Бухаре
Чашмаи Аюб авлиёлар “из” қолдирган ардоқли (“қадамжой”)лардан биридир
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудудида Чашмаи Аюб номи билан аталувчи учта мақбара бор:
биринчиси, Бухородаги "Чашмаи Аюб" хазираси. Мақбара масжид ва унинг ичидаги қудуқдан иборат. Улар XII -XVI асрларда қурилган;
иккинчиси, Қарши шаҳридаги "Чашмаи Аюб" мақбараси XII-XV асрларга мансуб;
учинчиси, Бухоро вилояти Вобкент туманидаги Харгуш ва Хайробод қишлоқлари кесишувида жойлашган. Обида ҳижрий 650 йил (1252-1253 йиллар)да қурилган.
Янгиликлар лентаси
0