Ўзбекистон ва Беларус энергетика соҳасидаги кадрлар тайёрлайди

Ўзбекистон ва Беларусь вакилари энергетика соҳасида замонавий таълим дастурларини жорий этиш бўйича биргаликда ишлашга келишиб олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. “Ўзэнергоинспекция” Миллий энергетиклар ассоциацияси масъуллари ва Беларуссия Республика касб-ҳунар таълими институти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда янги энергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш учун кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Унда кадрлар тайёрлашда илғор халқаро тажрибани Ўзбекистон шароитида жорий қилиш, профессионал ўқув дастурлари ва тренинглар ташкил қилиш ҳамда малакали мутахассислар учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини кенгайтириш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Музокаралар давомида энергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлашга қаратилган замонавий таълим дастурларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳозирда икки давлат орасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, талабалар ва ёш мутахассислар учун стажировкалар ташкил этиш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликда инновацион таълим платформаларини жорий этиш каби чора-тадбирлар самарали амалга оширилмоқда.
"Ўзатом" делегацияси Беларусь АЭСга ташриф буюрди