https://sputniknews.uz/20250820/ozbekiston-belarus-energetika-talim-hamkorlik-51374297.html
Ўзбекистон ва Беларус энергетика соҳасидаги кадрлар тайёрлайди
Ўзбекистон ва Беларус энергетика соҳасидаги кадрлар тайёрлайди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Беларусь вакилари энергетика соҳасида замонавий таълим дастурларини жорий этиш бўйича биргаликда ишлашга келишиб олди. 20.08.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-08-20T19:01+0500
2025-08-20T19:01+0500
2025-08-20T19:01+0500
илм-фан
касб-ҳунар мактаблари
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/14/51374408_0:54:1024:630_1920x0_80_0_0_7e8a6c2134ee60b12c59eb909f9a407e.jpg
ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. “Ўзэнергоинспекция” Миллий энергетиклар ассоциацияси масъуллари ва Беларуссия Республика касб-ҳунар таълими институти вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда янги энергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш учун кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Музокаралар давомида энергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлашга қаратилган замонавий таълим дастурларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.Ҳозирда икки давлат орасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, талабалар ва ёш мутахассислар учун стажировкалар ташкил этиш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликда инновацион таълим платформаларини жорий этиш каби чора-тадбирлар самарали амалга оширилмоқда.
https://sputniknews.uz/20250807/ozatom-belarus-aes-51101199.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/14/51374408_58:0:967:682_1920x0_80_0_0_4b608891dd5c9702a972dd0b446d1afc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
илм-фан, касб-ҳунар мактаблари, ҳамкорлик
илм-фан, касб-ҳунар мактаблари, ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Беларус энергетика соҳасидаги кадрлар тайёрлайди
Ўзбекистон ва Беларусь вакилари энергетика соҳасида замонавий таълим дастурларини жорий этиш бўйича биргаликда ишлашга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. “Ўзэнергоинспекция” Миллий энергетиклар ассоциацияси масъуллари ва Беларуссия Республика касб-ҳунар таълими институти вакиллари ўртасида учрашув
бўлиб ўтди.
Учрашувда янги энергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш учун кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Унда кадрлар тайёрлашда илғор халқаро тажрибани Ўзбекистон шароитида жорий қилиш, профессионал ўқув дастурлари ва тренинглар ташкил қилиш ҳамда малакали мутахассислар учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини кенгайтириш борасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Музокаралар давомида энергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, соҳани юқори малакали кадрлар билан таъминлашга қаратилган замонавий таълим дастурларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳозирда икки давлат орасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, талабалар ва ёш мутахассислар учун стажировкалар ташкил этиш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорликда инновацион таълим платформаларини жорий этиш каби чора-тадбирлар самарали амалга оширилмоқда.