https://sputniknews.uz/20250807/ozatom-belarus-aes-51101199.html
"Ўзатом" делегацияси Беларусь АЭСга ташриф буюрди
"Ўзатом" делегацияси Беларусь АЭСга ташриф буюрди
Sputnik Ўзбекистон
"Ўзатом" агентлиги делегацияси атом энергетикаси соҳасида тажриба алмашиш мақсадида БелАЭСга ташриф буюрди. Ташриф доирасида Ўзбекистон томони беларуслик ҳамкасблари тажрибаси билан танишишди.
2025-08-07T16:32+0500
2025-08-07T16:32+0500
2025-08-07T16:55+0500
беларусь
атом энергетикаси
ўзбекистонда атом электростанцияси қурилиши
атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги
росатом
аэс
ўзбекистон
электр энергияси
россия
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/07/51101370_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ca1179af254e8a34909dc45c1978245c.jpg
ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. 6 август куни "Ўзатом" делегацияси Беларусь атом электр станциясига ташриф буюрди. Бу ҳақда "Ўзатом" агентлиги матбуот хизмати хабар берди.Меҳмонлар станция фаолияти билан танишди. Шунингдек, Ўзбекистон томонини қизиқтирган масалалар юзасидан музокаралар бўлиб ўтди. Беларусь томони БелАЭС қурилишининг асосий босқичлари бўйича тажриба улашди. Шунингдек, жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш, жумладан, жамоатчилик эшитувларини ўтказиш ва атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишнинг жамоатчилик томонидан мақбуллик даражасини ошириш бўйича тажриба алмашилди.Маълумот учун, БелАЭС "Росатом" давлат корпорацияси лойиҳаси бўйича қурилган ва 2023 йилда тўлиқ ишга туширилган. Ўрнатилган қуввати - 2400 МВт. БелАЭСнинг асосий хусусияти АЭСнинг ташқи ва ички таъсирларга максимал чидамлилигини таъминлайдиган фаол ва пассив хавфсизлик тизимларининг ноёб комбинациясидир.Ҳар бир энергия блоки "эритма тузоғи" - ядро реакторининг фаол ҳудудидаги эритмани локализация қилиш қурилмаси, шунингдек, энергия таъминоти тўлиқ бўлмаган вазиятда операторлар иштирокисиз ишлашга қодир бошқа пассив хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган.
https://sputniknews.uz/20250806/ozatom-belaes-tajriba-51081106.html
беларусь
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/07/51101370_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ed57e9839e7d61cc21e1404fe13373d3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
"ўзатом" беларусь аэс
"Ўзатом" делегацияси Беларусь АЭСга ташриф буюрди
16:32 07.08.2025 (янгиланди: 16:55 07.08.2025) "Ўзатом" агентлиги делегацияси атом энергетикаси соҳасида тажриба алмашиш мақсадида БелАЭСга ташриф буюрди. Ташриф доирасида Ўзбекистон томони беларуслик ҳамкасблари тажрибаси билан танишишди.
ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. 6 август куни "Ўзатом" делегацияси Беларусь атом электр станциясига ташриф буюрди. Бу ҳақда "Ўзатом" агентлиги матбуот хизмати
хабар берди. Меҳмонлар станция фаолияти билан танишди. Шунингдек, Ўзбекистон томонини қизиқтирган масалалар юзасидан музокаралар бўлиб ўтди. Беларусь томони БелАЭС қурилишининг асосий босқичлари бўйича тажриба улашди.
Делегация, шунингдек, станциянинг ўқув-машғулот марказига ташриф буюрди, у ерда барча мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар моделлаштирилади ва улардан нормал чиқиш бўйича ҳаракатлар ишлаб чиқилади. Марказ АЭС ишини имитация қилувчи тренажёрлар билан жиҳозланган. Марказ мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланади.
Шунингдек, жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш, жумладан, жамоатчилик эшитувларини ўтказиш ва атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланишнинг жамоатчилик томонидан мақбуллик даражасини ошириш бўйича тажриба алмашилди.
Профессионал таълим соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва тажриба алмашишга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон икки мамлакатнинг тегишли олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўрмоқда.
Маълумот учун, БелАЭС "Росатом" давлат корпорацияси лойиҳаси бўйича қурилган ва 2023 йилда тўлиқ ишга туширилган. Ўрнатилган қуввати - 2400 МВт. БелАЭСнинг асосий хусусияти АЭСнинг ташқи ва ички таъсирларга максимал чидамлилигини таъминлайдиган фаол ва пассив хавфсизлик тизимларининг ноёб комбинациясидир.
Ҳар бир энергия блоки "эритма тузоғи" - ядро реакторининг фаол ҳудудидаги эритмани локализация қилиш қурилмаси, шунингдек, энергия таъминоти тўлиқ бўлмаган вазиятда операторлар иштирокисиз ишлашга қодир бошқа пассив хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган.