Парламент делегацияси расмий ташриф билан Қозоғистонга боради

Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегацияси Қозоғистон Республикасида расмий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. Ташриф Қозоғистон Сенати Раиси таклифига биноан амалга оширилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Парламент делегацияси жорий йилнинг 18–19 август кунлари Қозоғистон Республикасида расмий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

"Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси жорий йилнинг 18–19 август кунлари Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев таклифига биноан расмий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади",- дейилган хабарда.

Танзила Нарбаева БМТ бош котибининг олий вакили билан учрашди — нималар муҳокама қилинди?