Қорақалпоғистон ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўртача 6–6,5 фоизга етказилади

2025–2026 йилларда Қорақалпоғистонни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Ўзбекистон президентининг Қорақалпоғистонни ижтимоий ва иқтисодий тарафлама ривожлантиришга қаратилган қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-каналида маълум қилинди.
Қуйидагилар 2025–2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:
ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ўртача 6–6,5 фоизга етказиш;
саноат ишлаб чиқариши ҳажмини 5–6 фоизга етказиш;
бозор хизматлари ҳажмини 15–17 фоизга етказиш.
Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия 5 йиллик батафсил дастур асосида амалга оширилади.
Дастурни молиялаштириш учун натижага асосланган молиялаштириш тизими (PforR) бўйича 150–200 млн доллар миқдоридаги хорижий маблағлар жалб қилинади.
Қорақалпоғистон "яшил" энергетика, ишлаб чиқариш ва туризм марказига айланади