Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин Мирзиёевга Россия-АҚШ саммитининг асосий натижаларини маълум қилди

Ўзбекистон раҳбари эришилган келишувларни қўллаб-қувватлаб, Украина атрофидаги вазият тез фурсатда тартибга солинишига умид билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, сиёсатчилар халқаро ва икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатларини муҳокама қилишди.
“Россия президенти давлатимиз раҳбарига 15 август куни Анкориж шаҳрида ўтган Россия-АҚШ саммитининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди”, - дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, Мирзиёев эришилган келишувларни қўллаб-қувватлаб, Украина атрофидаги вазият тез фурсатда тартибга солинишига умид билдирди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги суръатини сақлаб қолиш ҳамда Ўзбекистон ва Россия корхоналарининг устувор кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чоралар кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Барча даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
15 август куни Путин ва Трамп Аляскадаги Эльмендорф-Ричардсон ҳарбий базасида учрашишди. Музокараларнинг асосий мавзуси Украина можаросини ҳал этиш бўлди. Саммитдан сўнг Америка раҳбари Россия томони билан кўплаб бандларни келишиб олгани ва энди можарони ҳал этиш қарори Владимир Зеленский қўлида эканини таъкидлади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Фойдали ва ўз вақтидаги суҳбат”: Путин Аляскадаги саммит бўйича йиғилиш ўтказди