ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тўқимачилик тармоғини ривожлантириш мақсадида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилишини эълон қилди. У тўқимачилик, чарм ва ипак саноатига масъул бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Агентликка инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов раҳбарлик қилади.
Агентликнинг алоҳида жамғармаси бўлади, давлат кўмаги, шунингдек тўқимачилик корхоналарига арзон айланма маблағ шу жамғарма орқали берилади. Жамғармасига 200 миллион доллар ажратилиб, корхоналарга арзон айланма маблағ берилади.
Агентликка тайёр маҳсулот экспортини икки баробар ошириш, паст қувватда ишлаётган корхоналарни соғломлаштириш ва 2030 йилга қадар ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бор вазифалари қўйилди.