ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. Россия аллақачон Украина можаросида ғалаба қозонди, масала шундаки, Киевни қўллаб-қувватлаётган Ғарб мамлакатлари бу қачон тан олади. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.
Сиёсатчининг таъкидлашича, айримлар ҳозир Украинада юзага келган ҳарбий вазиятнинг очиқ якуни бор деб хато ўйлашмоқда.
“Бундай эмас. Бу урушни Украина ютқазди. Россия бу урушни ютди. Савол шундаки, украинлар ортида турган Ғарб қачон ва қандай ҳолатларда бу рўйганини тан олади”, - деди Орбан “Patriota” порталига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Украина ҳозир таслим бўлмайди, чунки мамлакатга ҳалигача Ғарб қурол-яроғ ва ўқ-дорилари келиб турибди, акс ҳолда можаро аллақачон барҳам топган бўларди.
Орбан ЕИ мамлакатлари етакчилари Дональд Трампнинг АҚШ президенти лавозимини бажаришга киришишидан олдин Россия билан музокараларни бошлаши керак бўлганини айтди. Ўшанда Европа тақдири Москва ва Вашингтонга эмас, балки ўзларига боғлиқ бўлган бўларди.