Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш қанчага ошди

Иттифоққа аъзо деярли барча давлатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўсди. Хусусан, чорва моллари ва парранда етиштириш 0,4 фоизга, тухум етиштириш эса 4,5 фоизга кўпайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 авг – Sputnik. 2025 йилнинг биринчи ярмида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари биринчи департаментининг Евроосиё иқтисодий интеграцияси бўлими матбуот хизмати маълум қилди.
Ўсиш Иттифоққа аъзо деярли барча давлатларда кузатилди:
Арманистонда — 7,3 фоизга;
Қирғизистонда — 3,8 фоизга;
Қозоғистонда — 3,7 фоизга;
Россияда — 1,5 фоизга.
Хусусан, сўйиш учун чорва моллари ва парранда етиштириш 0,4 фоизга, сут 1,5 фоизга, тухум 4,5 фоизга ошган.
2024 йилнинг биринчи ярмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш олдинги йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 фоизга ошган эди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда ягона биржа бозори ташкил этилади - у қандай афзалликлар беради?