ТОШКЕНТ, 10 авг – Sputnik. Россия Қуролли кучлари Днепропетровск вилоятида Украина Қуролли кучларини Донбассга ўтказишни таъминловчи темир йўл кесишмасига зарар етказди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Тезкор-тактик авиация, зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратлари, ракета қўшинлари ва Россия Федерацияси Қуролли кучлари қўшинлари гуруҳларининг артиллерияси Днепропетровск вилоятидаги темир йўл кесишмасига, узоқ масофали учувчисиз учиш аппаратлари омборларига, шунингдек, 134 та туманда Украина қуролли тузилмалари ва хорижий ёлланма аскарларни вақтинча жойлаштириш пунктларига зарар этказди”, — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.