Путин ва Трампнинг телефон суҳбатлари дўстона муҳитда ўтган - WSJ

Маълум қилинишича, Россия ва АҚШ етакчилари воситачилар орқали кўплаб номалар билан ўзаро алмашган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг телефон суҳбатлари дўстона муҳитда ўтган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда ёзмоқда.
Газета маълумотларига кўра, Трамп бу суҳбатлар давомида иқтисодий ҳамкорлик ҳисобига АҚШ ва Россия муносабатларини тиклаш ҳақидаги ўз мақсадларини тез-тез айтган. Етакчилар воситачилар орқали кўплаб номалар билан ўзаро алмашган.
Путин ва Трамп 2025 йил бошидан буён олти марта телефон орқали суҳбатлашди. Трамп Путин билан учрашиш нияти борлигини 2025 йил январида лавомини бажаришга киришгандан кейин эртаси куни маълум қилганди.
7 август куни Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Москва ва Вашингтон яқин кунларда икки мамлакат президентларининг учрашувини ўтказишни мувофиқлаштириб олганини маълум қилди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украина можароси, Яқин Шарқдаги вазият: Путин ва Трамп телефон мулоқоти ўтказди