Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина можароси, Яқин Шарқдаги вазият: Путин ва Трамп телефон мулоқоти ўтказди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишВстреча президента России Владимира Путина и президента США Дональда Трампа
Встреча президента России Владимира Путина и президента США Дональда Трампа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2025
Oбуна бўлиш
Путин ва Трамп Украина можаросини тартибга солиш ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.
TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
Етакчилар Украина можаросини ҳал қилиш ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилишди.

Украина можароси ҳақида

Суҳбатдошлар Украинадаги вазият юзасидан фикр алмашдилар.
Путин Россия томони музокараларни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.
У америкалик ҳамкасбига Истанбул келишувларининг бажарилиши ҳақида маълумот берди.
Истанбулдаги музокараларнинг эҳтимолий учинчи раундининг таркиби муҳокама қилинмади, бироқ Россия бунга тайёр.
Трамп яна ҳарбий ҳаракатларни тезроқ тугатиш масаласини кўтарди.
Суҳбатдошлар Украинага Америка қуролларини етказиб беришни қисман тўхтатиш мавзусига тўхталишмади.

Яқин Шарқ ҳақида

Президентлар Эрон ва умуман Яқин Шарқ атрофидаги вазиятни муҳокама қилдилар.
Путин барча баҳсли масалаларни фақат сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш муҳимлигини таъкидлади.
Томонлар бу борадаги алоқаларни ташқи сиёсат идоралари, мудофаа вазирликлари ва президент ёрдамчилари орқали давом эттиришга келишиб олдилар.
Улар Суриядаги воқеалар ривожига ҳам тўхталиб, бу йўналишда мулоқотни давом эттириш ниятида эканликларини билдирдилар.

Ҳамкорлик истиқболлари ҳақида

Путин ва Трамп қўшма иқтисодий лойиҳаларга, хусусан, энергетика ва коинот соҳасига қизиқишларини тасдиқлади.
Путин америкалик ҳамкасбига АСИ форумида муҳокама қилинган фильмлар алмашиш таклифини етказди.

Путиндан табрик

Трамп Конгрессда солиқ, миграция ва энергетика соҳаларини ислоҳ қилиш бўйича қонун лойиҳаси муваффақиятли қабул қилингани ҳақида гапирди.
Путин Америка етакчисига муваффақиятлар тилади ва уни 4 июлда нишонланадиган АҚШ Мустақиллик куни билан табриклади.
У Америка давлатчилигининг шаклланишида Россия муҳим роль ўйнаганини таъкидлади.

Суҳбат тафсилотлари

Россия ва АҚШ раҳбарлари салкам бир соат суҳбатлашди.
Улар эҳтимолий шахсий учрашувни муҳокама қилишмади, аммо керак бўлганда, бу борада келишувга эришилади.
Президентлар мулоқотни яқин кунларда давом эттиради.
Гўшакни охирги бўлиб таржимонлар қўйишди.
Россия ва АҚШ раҳбарларининг аввалги суҳбати 14 июнь куни бўлиб ўтган. У 50 дақиқа давом этган, суҳбатдошлар Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва Украина можаросини ҳал этиш масалаларини муҳокама қилган. Бундан ташқари, Путин Трампни туғилган куни, АҚШ Қуруқлик қўшинларининг 250 йиллиги ва Америка байроғи куни билан табриклаганди.
Изображение сгенерировано ИИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2025
Макронга Путиндан керак бўлган нарса Украина эмас
Янгиликлар лентаси
0