ТОШКЕНТ, 3 авг – Sputnik. Ўзбекистонга жорий йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 19 млн долларга тенг бўлган 90 099 дона телевизор импорт қилинган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43 455 донага ёки 93,1% га ошган.
Ўзбекистонга жорий йилнинг 6 ойида энг кўп телевизор етказиб берган давлатлар:
Хитой – 63 447 дона;
Вьетнам – 10 240 дона;
Қозоғистон – 7 410 дона;
Индонезия – 5 652 дона;
Ҳиндистон – 2 918 дона;
Бошқа давлатлар – 432 дона.