Ўзбекистон хорижга 33 млн долларга тенг телевизор экспорт қилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМужчина пользуется пультом
Мужчина пользуется пультом  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.01.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон январь-ноябрь ойларида хорижга 173,8 минг дона телевизор экспорт қилган.
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ўзбекистон 11 ойда хорижга 173,8 минг дона телевизор экспорт қилди, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида хорижга қиймати 33 млн долларга тенг бўлган 173,8 минг дона телевизор экспорт қилган.
Энг кўп телевизор экспорт қилинган давлатлар:
Россия – 60,7 минг дона;
Озарбайжон – 50,5 минг дона;
Туркия – 17,1 минг дона;
Арманистон – 8 минг дона;
Бошқа давлатлар – 5,7 минг дона.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2023 йилда 230 мингдан ортиқ телевизор экспорт қилди, бу 2022 йилга нисбатан 2,6 фоизга кам. Экспортнинг умумий ҳажми 52 миллион долларни ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0