TOШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига етиб борди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Азербайджанской Республики Ильхама Алиева прибыл в город Баку с государственным визитом.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ҳайдар Алиев номидаги аэропортда Ўзбекистон раҳбарини Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Азербайджанской Республики Ильхама Алиева прибыл в город Баку с государственным визитом.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Азербайджанской Республики Ильхама Алиева прибыл в город Баку с государственным визитом.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Дастурга мувофиқ, бугун Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи 4 июлга қадар давом этади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ташриф дастурини эълон қилди.
Ташриф дастури:
Давлат раҳбари Боку, Хонкенди, Шуша ва Ағдам шаҳарларида бўлади;
Бугун икки мамлакат етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказишади;
"Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйилади;
Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонаси янги биносини очиб беришади;
Эртага Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев мулоқотни Озарбайжоннинг Қорабоғ туманида давом эттириб, Хонкендидаги қўшма тикувчилик фабрикаси ва Ағдам шаҳридаги "Иморат" тарихий-меъморий мажмуаси билан танишади;
"Ташрифга тайёргарлик доирасида саноат кооперацияси бўйича салмоқли келишувлар тўплами шакллантирилган. Ташрифнинг тадбирларга бой дастури 2024 йилда иттифоқчилик мақомини олган Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг мисли кўрилмаган юксак даражага чиққанини кўрсатади ҳамда икки давлат раҳбарларининг аввалги учрашувларида эришилган келишувларнинг мантиқий давомидир", — деб ёзади Асадов.
2-3 июль кунлари Бокуда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ва бошқа олий даражадаги тадбирлар бўлиб ўтади;
Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперация ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади;
Ўзбекистон президенти 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.