Ипакчилик, сутни қайта ишлаш: Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ҳамкорлик ривожлантирилади
13:59 21.06.2025 (янгиланди: 14:32 21.06.2025)
© Пресс-служба МИПТ РУз.Лазиз Кудратов принял участие в 14 заседании Совместной межправкомиссии по сотрудничеству между Узбекистаном и Азербайджаном.

© Пресс-служба МИПТ РУз.
Oбуна бўлиш
Жорий йил бошидан буён Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 40 фоизга ошгани қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш ҳамда чуқурлаштиришга қаратилган тадбирларда иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Дастлаб Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 14-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда икки мамлакат делегацияларига Лазиз Қудратов ва Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жаббаров раҳбарлик қилди.
© Пресс-служба МИПТ РУз.Лазиз Кудратов принял участие в 14 заседании Совместной межправкомиссии по сотрудничеству между Узбекистаном и Азербайджаном.

Лазиз Кудратов принял участие в 14 заседании Совместной межправкомиссии по сотрудничеству между Узбекистаном и Азербайджаном.
© Пресс-служба МИПТ РУз.
Тадбир давомида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, саноат кооперацияси, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатидаги қўшма лойиҳалар каби стратегик шерикликни ташкил этувчи асосий йўналишлар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон делегациясининг Туркий давлатлар савдо ва инвестиция ҳамкорлиги кўргазмаси ва форумидаги иштироки алоҳида қайд этилди. Жорий йил бошидан буён Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 40 фоизга ошгани қайд этилди.
Шунингдек, турар жой ва туризм объектлари қурилиши, логистика маркази, пахта ва сут кластерлари ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилаётгани таъкидланди. 360 миллион доллардан ортиқ қийматдаги 15 лойиҳани молиялаштиришда иштирок этаётган Озарбайжон-Ўзбекистон инвестиция компаниясининг фаолияти юқори баҳоланди.
© Пресс-служба МИПТ РУз.Лазиз Кудратов принял участие в 14 заседании Совместной межправкомиссии по сотрудничеству между Узбекистаном и Азербайджаном.

Лазиз Кудратов принял участие в 14 заседании Совместной межправкомиссии по сотрудничеству между Узбекистаном и Азербайджаном.
© Пресс-служба МИПТ РУз.
Қўшма комиссиянинг йиғилишида бир қатор ташаббуслар келишиб олинди. Улар қаторида ўзаро савдо ҳажмини ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси, 2025–2026 йиллар учун Саноат кооперацияси дастури, икки йиллик савдо миссиялари жадвали, Тошкент ва Боку шаҳарларида савдо уйлари ва шоу-румлар очилиши, икки давлат тадбиркорлар кенгашини ташкил этиш ҳамда минтақалараро транспорт йўлакларини ривожлантириш, ипакчилик, пахтачилик ва сутни қайта ишлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш каби йўналишлар мавжуд.
Лазиз Қудратовнинг сафари III Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудлараро форуми иштироки билан давом этди. Унда икки давлатнинг 50 дан ортиқ ишбилармон доиралари вакиллари қатнашди. Форум доирасида ҳудудлар раҳбарлари ва етакчи компаниялар иштирокида B2B учрашувлар ўтказилиб, минтақавий даражадаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш юзасидан келишувларга эришилди.
Ташриф якунида вазир бир қатор йирик озарбайжон компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Учрашувларда истиқболли ҳамкорлик йўналишлари ва қўшма инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди.