TOШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Россия қўшинлари Красноармейск йўналишида кенг кўламли фронт ҳужумини амалга оширмоқда. Бу ҳақда ДХР раҳбари Денис Пушилин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, жангчилар Часовий Ярда, шунингдек, Ступочек ҳудудида олдинга силжишган.
Красноармейск — Донецкдан 66 километр шимоли-ғарбда жойлашган Украина Қуролли кучларининг Донбассдаги энг муҳим транспорт маркази. Шаҳар учун шиддатли жанглар давом этмоқда. Унинг озод этилиши Россия қўшинларига амалда ДХРнинг ғарбий чегараларига чиқиш ва Запорожьега ҳужумни давом эттириш имконини беради.