Эрон парламенти МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатиш лойиҳасини маъқуллади

Депутат: агар ядровий объектлар хавфсизлиги ва ядровий соҳада тинч фаолият таъминланмаса, агентлик ходимлари текширувлар учун мамлакатга ташриф буюриши мумкин эмас
Sputnik
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Эрон парламенти Теҳроннинг МАГАТЭ билан ҳамкорлигини тўхтатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда парламент президиуми аъзоси Алиризо Салимий ISNA агентлигига маъулм қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Эроннинг МАГАТЭ билан ҳамкорлигини тўхтатиш лойиҳасининг умумий қоидалари ва тафсилотлари парламент томонидан маъқулланди. Парламент қарорига кўра, агар ядровий объектлар хавфсизлиги ва ядровий соҳада тинч фаолият таъминланмаса, агентлик ходимлари текширувлар учун мамлакатга ташриф буюриши мумкин эмас, бу эса (кириш тўғрисидаги қарор - таҳр.), ўз навбатида, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашининг розилигига боғлиқ", — деди эронлик депутат.

Душанба куни МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гросси ташкилот ходимларининг Эрондаги текширувларини имкон қадар тезроқ қайта бошлашга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу АҚШ томонидан ҳужумга учраган объектдан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлган 60 фоизгача бойитилган уран билан нима қилишни тушунишга ёрдам беради.
БМТ Эронга Ироил ва АҚШ зарбалари муносабати билан йиғилиш ўтказди — ким қандай фикрда?
Россия АҚШнинг Эронга зарбаси фонида МАГАТЭдан "айланма гапларсиз" аниқ муносабат кутмоқда